| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
БАЧЧАВОЗЛИК ҲАДИ
Баччавозлик жазоси зино жазосидан бошқачароқ бўлади. Чунки зино ва баччавозлик бошқа-бошқа нарсалардир. Бир-биридан тубдан фарқ қилади. Баччавозлик зинонинг бир тури эмаски, зино борасидаги ворид бўлган далиллар унга ҳам тўғри келса. Зино - эркакнинг аёл билан жинсий муносабатда бўлиши. Баччавозлик эса эркакнинг эркак билан жинсий муносабатда бўлишидир. Баччавозликни зинога қиёслаб ҳам бўлмайди. Чунки зино ҳақида ворид бўлган ҳужжатда иллати (сабаби) айтилмаган. Бирлаштирувчи иллат (сабаб) бўлмаганидан кейин қиёслаш дуруст эмас. Бундан ташқари, аёлнинг орқасига жинсий муносабат қилиш ҳам баччавозлик ҳисобланмайди. Чунки баччавозлик орқага жинсий муносабат қилиш эмас, эркакнинг эркак билан жинсий муносабатда бўлишидир. Шунга кўра, баччавозлик зинодан бошқа нарсадир. Уни зинога қиёслаб ҳам бўлмайди.
«إذا أَتَى الرَّجُلُ الرَّجُلَ فَهُمَا زَانِيانِ, وَ إذا أَتَتِ الْمَرْأَةُ الْمَرْأَةَ فَهُمَا زَانِياتانِ»
«Эркак эркак билан жинсий муносабатда бўлса, иккиси ҳам зинокорлардир. Аёл аёл билан жинсий муносабатда бўлса, иккиси ҳам зинокорлардир», деган ҳадиснинг иснодида Муҳаммад ибн Абдурраҳмон бўлиб, уни Абу Ҳотам ёлғончи деган, Байҳақий эса танимайман, деган. Ҳадиснинг ўзи мункар ҳадисдир. Уни саҳиҳ, деб эътибор қилган тақдирда ҳам ундан мақсад ўхшатиш, холос. Яъни зинокорларга ўхшайдилар, деганидир. Пайғамбар с.а.в.нинг баччавозлик учун тошбўрон қилмаганлари бунинг далилидир. У киши бор-йўғи:
«اُقْتُلُوا الْفَاعِلَ وَالْمَفْعُولَ»
«қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринглар», деганлар, холос. Агар ҳақиқатдан ҳам «зинокор», деб эътибор қилинганида, баччавознинг ҳади зинокорникига ўхшаш бўларди. Ҳатто баччавозни тошбўрон қилиш хусусида ривоят қилинган ҳадисда ҳам бўйдоқни тошбўрон қилиш, яъни бўйдоқ ҳам, турмуш қурган ҳам фарқ қилмаслиги айтилган. Бу ҳам баччавозликнинг ҳукми зинокорнинг ҳукмидан бошқача эканлигини кўрсатиб турибди. Шулардан келиб чиқиб, баччавозликнинг жазоси зинонинг жазосидан бошқачадир, дея оламиз.
39-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|